Гўшт, балиқ, картошка, тухум, гуруч… ҚҚСдан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, сотуви бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.
Қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси учун амал қилади.
Рўйхатдан гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти), шунингдек, тирик қорамол ва парранда, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч (барча навлар) ҳамда шакар жой олган.
Қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича имтиёз нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишда ҳам қўлланилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter