Фарғоналик ишбилармон туяқуш терисидан оёқни даволайдиган пойабзал ишлаб чиқармоқчи
Фарғонадаги «Straus farm» корхонаси иш бошқарувчиси Ҳасанбой Аҳмаджонов Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган инвестициявий форумда туяқуш терисидан оёқ кийим ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
У Ўзбекистонга туяқушни олиб кирган иккинчи инсондир.
Ҳасанбой аканинг фермаси Марказий Осиёдаги энг каттаси ҳисобланиб, у ерда 250 бош туяқуш парвариш қилинмоқда. Қушларни уларнинг ўзлари кўпайтириши баробарида ташқаридан ҳам олиб келишади.
Айнан форум доирасидаги кўргазмада Фарғона ва Тошкент фабрикаларида туяқуш терисидан тикилган пойабзалларни намойиш қилинди.
«Кейинги йил терини қайта ишлаш ускуналарини олиб келиб, пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдамиз, - деди у. - Афзаллиги - соф табиий чарм бўлгани учун оёққа жуда фойдали, уни даволайди. Бундай пойабзалда оёқ терламайди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter