Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп парранда боқиладиган ҳудудлар маълум қилинди

Энг кўп парранда боқиладиган ҳудудлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда 83,5 млн. бош паррандалар мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 104,9 фоиз.

2021 йил январь-июнь ҳолатига жами паррандаларнинг 11,4  фоизи фермер хўжаликлари, 60,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ва 28,0 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Кўриниб турибдики, паррандалар сони бўйича Тошкент ва Самарқанд вилоятлари етакчи. 

Ҳудудлар кесимида паррандалар бош сони:

- Қорақалпоғистон Р. – 4,7 млн. бош
- Андижон – 8,2 млн. бош
- Бухоро – 5,3 млн. бош
- Жиззах – 3,2 млн. бош
- Қашқадарё – 5,8 млн. бош
- Навоий – 3,1 млн. бош
- Наманган – 5,3 млн. бош
- Самарқанд – 10,6 млн. бош
- Сурхондарё – 4,6 млн. бош
- Сирдарё – 2,1 млн. бош
- Тошкент – 15,6 млн. бош
- Фарғона – 8,8 млн. бош
- Хоразм – 6,2 млн. бош

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг