Энг арзон ва энг қиммат гўшт қайси ҳудудларда сотилиши аниқланди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бозорлардаги нарх-навони ўрганди.
2022 йил 21 апрел ҳолатига кўра:
Мол гўшти 45 000 сўмдан – 85 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси марказий деҳқон бозори ва Тошкент шаҳридаги марказий бозорларда кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 45 000 сўмдан – 49 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Қашқадарё вилояти, Самарқанд вилояти,Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. мол гўшти – 75 000 дан 85 000 сўмгача
Қўй гўшти 40 000 сўмдан – 86990 сўмгача
Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти, Жиззах вилояти марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 40 000 дан 45 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх бу ҳафтада Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 86990 сўмдан 80 000 сўмгача.
Товуқ гўшти 10 000 сўмдан – 38 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразм Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 сўмдан – 15 000 сўмгача.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкет шаҳар Марказий деҳқон бозори, ҳамда Самарқанд вилояти Марказий деҳқон бозорларида кузатилди – 30000 – 38000 сўм.
Гуруч 3 000 сўмдан – 17 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорқалпоғистон деҳқон бозори ва Хоразм вилояти, Жиззах вилояти Марказий бозорларида қайд этилган – 3000 – 6 000 сўм.
Энг қиммат нарх Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Навоий вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилган – 16 000 – 17 000 сўм.
Ўсимлик ёғи 16 000 сўмдан – 25 500 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи Фарғона вилояти, Хоразм вилояти, Бухоро вилояти марказий бозорларида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 16 000 сўмдан – 17 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Тошкент вилояти Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 23 000 дан 25 500 сўмгача.
Ун (Маҳаллий олий навли ун) 2800 сўмдан – 11 000 сўмгача
Энг арзон нархдаги маҳаллий олий навли ун Қорақалпоғистон Республикаси,Андижон вилояти,Фарғона вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм маҳаллий олий навли ун учун 2 600 сўмдан-3000сўмгача тўлашингиз зарур бўлади.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Тошкент вилояти Марказий бозорида қайд этилди – 11000 сўм.
Маҳаллий 1-навли ун 1500-9000 сўмгача
1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилояти деҳқон бозорларида қайд этилди — бу сумма 2600-2800 сўмни ташкил қилмоқда.
1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Тошкент вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 9000 сўмгача.
Шакар 8000 сўмдан – 13 500 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 8000 – 8500сўм.
1 кг шакар учун энг қиммат нарх Сурхондарё вилоятида кузатилиб,13 500 сўмгача кўтарилган.
Тухум 600 сўмдан – 1500сўмгача
Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухум учун энг арзон нарх Андижон вилояти, Наманган вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорларида кузатилди 600 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.
1 дона тухум учун энг қиммат нарх пойтахтимизнинг деҳқон бозорларида қайд этилди — 1500 сўм.
Картошка 2500 сўмдан – 15 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси марказий деҳқон бозори, Жиззах вилояти деҳқон бозори, Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 2500-2800 сўмдан сотилмоқда.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Тошкет шаҳри деҳқон бозорида кузатилди –15000сўмгача кўтарилган.
Помидор 10000 сўмдан – 26950 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди -10000сўмдан – 12000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида қайд этилди – 26000-26950 сўмгача сотилмоқда.
Пиёз 1000-7000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари Марказий деҳқон бозорида кузатилди -1000-1500сўмгача.
Энг қиммат нарх 1 кг пиёз учун Навоий вилояти деҳқон бозорида қайд этилди –7000сўмгача сотилмоқда.
Бодринг 4000-30000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти Марказий бозорларида кузатилди- 1 кг бодринг 4000 сўмдан.
Энг қиммат нарх-Тошкент шаҳри Марказий бозорларида бўлиб-30000 сўмгача бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter