Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлатимиз олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотларни қаердан билиш мумкин?

Давлатимиз олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотларни қаердан билиш мумкин?

Фото: «Sof.uz»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига йўлланган «Яқинда Ўзбекистон марказий банкининг очиқланган маълумотларида давлатимиз 26 миллиард доллар қийматдаги олтин-валюта захираларига эга экани маълум қилинди. Айни шу захиранинг таркибий қисмлари тўғрисида маълумот бера оласизми (яъни қанча қисми хорижий валюта (АҚШ доллари, ЕВРО...), олтин ёки қимматли қоғозлар шаклида)?» деган саволимизга бу муассаса раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов қуйидагича жавоб берди:

— 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар доирасида пул-кредит тизимига оид батафсил маълумотлар, шу жумладан, олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумот 2018 йилнинг январ ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (cbu.uz) ҳамда Давлат статистика қўмитасининг (stat.uz) расмий сайтларида эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг