«Toshkent City»даги банклар биноси сотувга қўйилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Асакабанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва АТ «Алоқабанк»га тегишли «Toshkent City» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли биноларини оммавий савдолар орқали сотилиши тўғрисида эълон қилди.
Ушбу битимга «KPMG» компанияси сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинган.
Давактив агентлиги мазкур сотув жараёнларини ташкиллаштиришда тижорат банклари (актив эгалари) ва консультант ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Савдо жараёнларининг мазкур босқичида, консультант томонидан инвесторларнинг мазкур активларни сотиб олишга бўлган қизиқишлари ўрганилади. Бозордаги ушбу Бизнес марказларини сотиб олишга бўлган қизиқишини ўрганиш, KPMG томонидан Активлар тўғрисида тайёрланган инвестицион тизерларни соҳадаги инвесторларга, шу жумладан халқаро инвесторларга юбориш ва улар билан индивидуал мулоқотга кириш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
Инвесторларнинг мазкур Бизнес марказларини сотиб олишга қизиқишларини, шунингдек сотиб олиш шакли яъни бинони тўлиқ сотиб олиш ёки лотларга бўлган ҳолда сотиб олиш бўйича фикрларини ўрганиш орқали сотишга ёндашув механизми ишлаб чиқилади.
Давактив агентлиги ва тижорат банклари сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter