Чорвачиликдаги муаммолар муҳокама қилинди
Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан жорий йилнинг 24 ноябрь куни «Пойтахт» бизнес марказида чорвачилик соҳасидаги етакчи олим ва мутахассислар ҳамда ҳудудлардаги чорвадорлар иштирокида «Ўзбекистонда чорвачилик ва сутни қайта ишлаш: муаммо ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Банк ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда дастлаб АТ Халқ банки Бошқаруви раиси Абдурасул Абдуллаевнинг юртимиздаги тижорат банклари, хусусан Халқ банки томонидан чорвачилик тармоғига ажратилаётган кредитлар, чорвадорлар дуч келаётган муаммолар хусусидаги маърузаси тингланди.
Хусусан, банк томонидан мазкур йўналишни ривожлантириш мақсадида биргина ўтган йилда 1 337 та лойиҳага 175,5 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди ва четдан 11220 бош наслли чорва моллари олиб келинди ҳамда 4 831 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида Халқ банки томонидан 228 та лойиҳага 237,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, 3 560 та янги иш ўрни яратилган бўлса, бошқа банклар томонидан 54 та лойиҳага 79,1 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Жумладан, четдан наслли қорамоллар сотиб олиш учун 2018 йилнинг ўтган даврида 241 та лойиҳага 288,9 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, четдан 11382 бош наслли қорамол олиб келинди.
Мисол учун банкнинг Хоразм вилояти Урганч филиали томонидан «Тўмарис нур чорва» фермер хўжалигига ажратилган 7 млрд. 400 млн.сўм миқдоридаги кредит маблағи ҳисобига Германия давлатидан 319 бош «Симментал» ва «Голштин» зотли наслли қорамол олиб келинди ва 15 та янги иш ўрни яратилди.
Бугунги кунда хўжаликда 300 бош соғин сигирлар мавжуд бўлиб, кунига ўртача 6 минг литр сут соғиб олиниб, қайта ишлаш учун «Тилло домор» хусусий корхонасига етказиб берилмоқда.
Шунингдек, банкнинг Навоий вилояти Қизилтепа филиали томонидан «Янги аср» фермер хўжалигига ажратилган 18,0 млрд.сўм миқдоридаги кредит маблағи ҳисобига замонавий типдаги чорва комплекси бунёд этилди ҳамда Германия давлатидан 396 бош «Голштин» зотли наслли қорамол олиб келинди.
– Жорий йилнинг август ойида Халқ банкидан сал кам икки миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, Германия ва Австрия давлатларидан 957 бош наслли қора мол олиб келдик, – дейди Тошкент вилояти Пискент туманидаги «Зиёда» фермер хўжалиги раҳбари Иброҳим Абдураҳмонов. – Ушбу зотдор моллар асосан сут ишлаб чиқаришга мослашган. Шунинг учун келажакда ўзимиз етиштирган сут маҳсулотларини Халқ банки молиявий кўмагида қайта ишлашни йўлга қўймоқчимиз. Семинарда фаолиятимиз давомида дуч келаётган муаммоларимизга ҳолис баҳо берилди. Уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди. Албатта, ушбу тадбир кейинги фаолиятимизни белгилашда муҳим рол ўйнайди.
Статистик маълумотларга кўра, бугунги кундареспубликамизда жами 12,4 млн. бош йирик шохли қорамоллар ва 21 млн. бош майда шохли моллар мавжуд. Ушбу чорва моллари ҳисобига жорий йилнинг ўтган даврида республикамизда жами 2,2 млн. тонна гўшт ва 10,1 млн. тонна сут маҳсулотлари етиштирилди.
– Бугунги тадбир биз, фермерлар учун жуда фойдали бўлди, – деди Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги «Иномжон Файз» чорвачилик фермер хўжалиги раҳбари Одина Отахонова. – Бу ерда ҳар биримиз ютуқ ва муаммоларимиз билан ўртоқлашдик. Айниқса, чорвадорлар ва ишлаб чиқарувчилар учун уюшма ташкил этиш таклифи ўртага ташланиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Айтиш жоизки, бугунги кунда чорвадор-фермерларга жуда катта имконият ва имтиёзлар яратиб берилмоқда. Шу йилнинг ўзида фермер хўжалигимиз 8 миллиард сўм кредит маблағини олишга муваффақ бўлди. Бунинг эвазига четдан 650 бош наслли мол олиб келдик. Уларнинг ҳар биридан ўртача 24 литрдан сут соғиб олинмоқда. Бир кунда соғиб олинган 9 тонна сут корхонамизда қайта ишланмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўзимизда мавжуд наслли молларни оилаларга тарқатдик. Бугунги кунда улар тадбиркорлик фаолиятини давом эттириб, рўзғорини бут қилмоқда, даромад олмоқда.
Семинар давомида чорвачилик соҳасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб борилишига қарамасдан, бугунги кунда республикамиз бозорларида гўшт ва сут маҳсулотларининг нархиюқорилиги ҳам таъкидланди.
Бу эса, ўз навбатида, халқимизнинг оилавий даромадига, қолаверса қайта ишлаш корхоналарда сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашдатаннархнинг ошиб кетишига олиб келмоқда.
Шунинг учун ҳам озиқ-овқат дўконларида, гипермаркет ва супермаркет расталарида пишлоқ, бринза, йогурд, сметана, қаймоқ, қатиқ ва бошқа турдаги сут маҳсулотлари ҳамда колбаса, сосиска ва бошқа турдаги гўшт маҳсулотларини қиммат нархларда турганлигиникузатишимиз мумкин.
Давра суҳбати давомидачорвачилик хўжаликларидаги мавжуд муаммоларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш, чорвачиликни илмий асосда ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида уюшма ёки назорат қилувчи ташкилот тузиш таклифи ҳам билдирилди.
Ушбу тадбир давомида юқоридаги масалалар соҳага алоқадор Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Республика «Насл-хизмат» уюшмаси мутасаддилари ҳамда чорвадорлар томониданатрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги ишларни тизимли равишда ташкил этишюзасидан келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter