Бюджет ташкилотлари маошлари тўлиқ пластик картага ўтказилади
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Халқаро пресс клубнинг навбатдаги йиғилишида бюджет соҳасидаги ишчиларнинг ойлик маошларини тўлиқ пластик картага ўтказилиши ҳақидаги режаларни маълум қилди. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.
«Ҳозир Тошкентда Ҳумо тўлов тизими ишга туширилмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз – маошларни тўлиқ пластик картага ўтказишдир. Ҳозир 2000 дан ортиқ банкоматлар олиб келинмоқда ва уларга дастурий таъминотлар ўрнатилмоқда. Биз нақд валютани банкоматлар орқали олиш учун шароит яратамиз. Ҳумо тизими ишга тушганидан кейин ушбу масала тўлиқ ҳал бўлади», деган Марказий банк раҳбари.
Нурмуратов айтишига қараганда, тижорат банклари маошгача қарз бериб туриш ҳамда кредит карталарни ишга туширишни жорий этишни бошлаб юборган.
Аввалроқ, Марказий банк раҳбари нафақа пулларини нақд кўринишда берилишини тўхататиш ва ҳар бир маҳалла ҳамда хизмат кўрсатиш жойларига банкоматлар ўрнатиш борасидаги режани маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter