Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнесни ривожлантириш банки япониялик ҳамкорлар билан янги лойиҳага киришди

Бизнесни ривожлантириш банки япониялик ҳамкорлар билан янги лойиҳага киришди

«Бизнесни ривожлантириш банки», Япониянинг Ямагата префектураси ҳукумати ва Ямагата университетининг тадбиркорлик таълими ва тадқиқотлари маркази ўртасида Тошкент вилоятида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган «Yori-I» лойиҳасини Англашув меморандумини алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

«Yori-I» лойиҳасининг асосий мақсади тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш воситасида вилоятда маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Бу ўз навбатида, янги бизнесларни яратиш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.

Лойиҳа Ямагата университети раҳбарлигида, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон - Япония маркази (UJC) техник кўмаги иштирокида  «Бизнесни ривожлантириш банки» ҳудудий марказларида ва Тошкент вилояти ҳокимияти молиявий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Меморандум алмашинув маросими томонларнинг узоқ муддатли ҳамкорликка ва лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади. Ушбу маросим лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка йўл очиб, Тошкент вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига муҳим ҳисса қўшади, дейилади банк хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг