Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржага қўйилмаган айрим маҳсулотлар нархи ошмоқда

Биржага қўйилмаган айрим маҳсулотлар нархи ошмоқда

Президент раислигидаги йиғилишда йил якунига қадар биржадаги товар айланмасини 2 бараварга ошириш учун барча захираларни ишга солиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, суюқ минерал ўғитлар, нефть кокси, нафта, каустик сода, суюқ углерод оксиди ва техник кислород, металл прокат лист ва пўлат шарлар, барда каби маҳсулотларни биржа орқали сотишни бошлашга кўрсатма берилди.

Йиғилишда айрим турдаги юқори ликвидли товарлар биржага қўйилмагани оқибатида уларнинг нархларида ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.

Мисол учун, ўтган йилги пахта ҳосилидан қарийб 1,5 миллион тонна техник чигит олинган бўлсада, шундан биржага 939 минг тоннаси ёки 56 фоизи чиқарилган. Ёки, биржадан чигит олган 119 та ёғ-мой корхоналаридан 20 таси пахта ёғини биржа савдоларига умуман қўймаган.

Шу боис юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилгани устидан тизимли назорат ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бунда биржага қўйиш мажбурий бўлган товарларни, айниқса техник чигит ва пахта ёғини тўғридан-тўғри сотган корхоналарга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг