Беш туман ҳокими икки ойлик иш ҳақидан айрилди
Тошкент вилояти ҳокимининг 13 октябрдаги фармойишига асосан Пскент, Бекобод, Бўка, Чиноз, Янгийўл тумани ҳокимлари икки ойлик маошидан айрилди. Бу маблағ давлатга қайтарилади, деб хабар бермоқда «Тuron24».
Ҳужжатда қайд этилишича, ҳокимлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги «2018 йил ҳосили пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани учун мазкур чора кўрилган. Бундан ташқари, туман учун белгиланган кунлик режа бажарилмаса, улар ишдан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан учрашиб, пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter