Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкоматдан катта миқдорда нақд пул ечишнинг «фоизи» оширилмоқда

Банкоматдан катта миқдорда нақд пул ечишнинг «фоизи» оширилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Айрим тижорий банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатмоқда.

Бир миллионгача нақд ечиш учун комиссия аввалгидек ўзгаришсиз қолган – 1 фоиз.

Таъкидлашларича, одатда «барыгалар» (тижорий мақсадларда нақд пулдан фойдаланувчилар) катта миқдордаги нақдликни ечиб кетишади, пенсионер/ бюджетникларга нақд пул қолмайди. Яъни нақд пулга нисбатан истеъмол хариди учун талабгорларнинг талаби қондирилмай қолади.

Бозор ва бизнес қоидаларига кўра, талаб ва таклифни мувозаналаш учун катта миқдорда нақдлик ечиш учун юқорироқ комиссиялар ўрнатилиши истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун манфаатли бўлади, деб ёзади Отабек Бакиров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг