Айрим пенсионерларга қўшимча пул тўланади
Ўзбекистонда 100 ёш ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча пул тўланади. Бу ҳақда Norma портали хабар қилди.
Қайд этилишича, қўшимча тўлов Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланаётган пенсияга қўшиб белгиланади. Қўшимча тўлов:
- 2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига 2015 йилнинг май ойидан бошлаб;
- 2015 йилнинг 1 майидан кейин 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади.
Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгартирилади. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади. Тўлов фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter