Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Агробанк «Agrobooks» бренди остида янги лойиҳалар тақдим қилди

Агробанк «Agrobooks» бренди остида янги лойиҳалар тақдим қилди

«Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган «Аgroworld Uzbekistan 2022» кўргазмасида Агробанк ҳам ўз экосистема лойиҳалари билан иштирок этди. Хусусан, банк павильонида «AgroZamin»онлайн платформаси ва «Agrobooks» бренди остида янги лойиҳалар тақдимот қилинди.

Қишлоқ хўжалигида юридик шахсларга мўлжалланган «АgroZamin» платформасида бугунги кунда 7,4 мингта фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 4,2 минг турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган. Бу платформанинг мантиқий давоми сифатида аҳоли учун янги «АgroZamin-O’zimizniki» платформаси ишга туширилди.

Бу платформа маркетплейс шаклида ташкил қилиниб, аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотиш, маҳсулот етиштириш учун зарур воситаларни сотиб олиш, онлайн маслаҳатлар олиш имконияти яратилди. Платформанинг мобиль иловалари ҳам фойдаланувчилар ихтиёрига ҳавола этилмоқда.

Агробанкнинг «Agrobooks» бренди яна бир тўплам билан бойитилди. Банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликлар ҳимояси бўйича «40 китоб» тўплами яратилди.

Ушбу қўлланмаларда аҳоли, фермерлар ва барча қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари учун долзарб бўлган ўсимликлар касаллиги ва зараркунандалари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, касаллик ва зараркунандалардан самарали ҳимояланиш ва қарши курашишга оид батафсил тавсиялар билан танишиш мумкин.

Агробанк аҳоли, фермерлар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган экотизимни доимий ривожлантириш бўйича келгусида ҳам изланишда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг