Агентлик экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатади
Ҳукумат қарори (756-сон, 11.09.2019 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Низомга кўра, экспорт қилувчи ташкилотларга Агентлик томонидан қуйидаги миқдорларда молиявий ёрдам тақдим этилади:
- республика ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш – 100 фоиз, лекин 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
- тақдимот ва реклама компанияларини ўтказиш - 100 фоиз, лекин бир корхона учун йилнинг бир чорагида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
- халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш – 50 фоиз миқдорда;
- хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш - 100 фоиз, лекин 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
- хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш – Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ;
- келгусидаги кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш – 100 фоиз миқдорда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter