Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод қилинди

22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод қилинди

Фото: Xabar.uz

Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлаган.

Бунинг учун 2023 йил 1 январга қадар:

  • 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;
  • озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;
  • давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилган.

Божхона божларидан озод қилиниш нарх-навонинг пасайишига олиб келади. Буни кескин арзонлаган ва импорт кўпайгандан банандан ҳам билиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг