2030 йилга қадар эса йилига 1 миллион дона автомобил ишлаб чиқарилади
![2030 йилга қадар эса йилига 1 миллион дона автомобил ишлаб чиқарилади](https://static.xabaruz.com/crop/2/0/720_460_95_2039584161.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев автомобилсозликка оид маълумотлар билан ўртоқлашди ва қуйидаги фикрларни билдирди:
«Бир рақамга эътибор қилинг: Асака туманидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари республиканинг 9 та вилояти саноатидан юқори.
Биз автомобилсозлик саноатини янада ривожлантириш учун қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция киритамиз.
Бу орқали, келгуси икки йилда автомобиль ишлаб чиқаришни ҳозирги 300 минг донадан 500 минг донага олиб чиқамиз.
2030 йилга қадар эса йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришамиз. Шунингдек, Асакада 13 та корхона иштирокида йирик машинасозлик кластери ташкил этилмоқда», – деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter