Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзстандарт» бош директори: «153 та корхона ҳеч қандай ҳужжатларсиз маҳсулот чиқараётгани аниқланди»

«Ўзстандарт» бош директори: «153 та корхона ҳеч қандай ҳужжатларсиз маҳсулот чиқараётгани аниқланди»

«Жорий йилнинг ўтган даврида республикамизда фаолият кўрсатаётган 153 та корхоналар ҳеч қандай ҳужжатларсиз, стандартларни жорий этмасдан маҳсулот ишлаб чиқараётгани аниқланди» - «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров айрим ишлаб чиқариш корхоналаридаги ҳолат юзасидан  маълумот берди. 

Агентлик ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан 2021 йилнинг ўтган давридаги ўрганишлари натижасида 1024 та корхоналардан 153 тасида меъёрий ҳужжатларсиз, стандартлар жорий этилмасдан маҳсулот ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди.

Мисол учун: Ўрганилган 391 та озиқ-овқат саноати корхоналаридан 60 тасида, 189 та енгил саноат корхоналаридан 58 тасида, 136 та қурилиш маҳсулотлари корхоналаридан 23 тасида, 136 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари корхоналаридан эса 9 тасида стандартлар жорий этилмаганлиги аниқланди.

Мазкур корхоналарга маҳсулотлар сифатини ошириш ва халқаро стандартларни жорий этишнинг аҳамияти юзасидан тавсия ва амалий кўмак берилди. Корхоналар сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариши учун зарурий стандартлар, жумладан ҳалқаро стандартлар билан таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг