Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 июлдан «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми бошланди

15 июлдан «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми бошланди

Фото: «Xabar.uz»

Ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 900 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Эндиликда Ташаббусли бюджет жараёнларининг ҳар бир босқичи 20 кундан – жами 60 кун давом этиши белгиланди. Шунга кўра, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2-мавсуми:

1-босқич — таклифларни илгари суриш – 15 июлдан – 3 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 15 августдан – 4 сентябргача);

2-босқич — лойиҳаларни саралаб олиш – 4 августдан – 23 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 4 сентябрдан – 24 сентябргача);

3-босқич — лойиҳаларга овоз бериш – 24 августдан – 12 сентябргача (Қорақалпоғистон Республикасида – 24 сентябрдан – 14 октябргача) давом этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг