Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 октябрдан банкоматлар фақат сўмда пул чиқаради

1 октябрдан банкоматлар фақат сўмда пул чиқаради

Банкоматлар 1 октябрдан бошлаб фақат миллий валютада нақд пул чиқариб беради. Бу ҳақда «Ипак йўли» банкининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқроғи, Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб банкоматлар нақд хорижий валюта беришни тўхтатади. Ҳозир Visa, MasterCard, UnionPay каби халқаро тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи банкоматларнинг дастурий таъминотларини қайта созлаш ишлари бошланган.

Нақд хорижий валюта керак бўлганда мижозлар айирбошлаш шохобчаларига мурожаат қилишлари ёки халқаро тўлов карталари ва паспорти билан банк кассаларига келиб, картадаги хорижий валютани нақд ечиб олишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг