Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким қандай «қовун туширган»ди, вазир-чи?

Ҳоким қандай «қовун туширган»ди, вазир-чи?

Фото: Президент матбуот хизмати

Кечаги селекторда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан берилганидан хабарингиз бор.

Гап шундаки, ўтган кунги селекторда Президентнинг «шаҳарда қанча  касал бор?», «уйда даволанаётгани-чи?», «Симптомсизи нечта?» мазмунидаги саволларига пойтахт раҳбари жавоб беролмаган (Соғлиқни сақлаш вазири ҳам айни мазмундаги саволлар олдида ожиз қолган!). Аксинча, Жаҳонгир Обидович «ё карантин қилайлик, ё иқтисодиётни ишлатайлик» мазмунида гапириб, давлат раҳбарининг энсасини қотиргани айтилади.

Қисқаси, шу ва шу каби ҳолатлар сабаб кеча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамаси учун алоҳида селектор йиғилиши ўтказилди. Унда президент пойтахтдаги аҳволни «шармандалик» деб  баҳолади. Ҳоким ва вазир интизомий жавобгарликка тортилди.

Мавжуд ҳолатдан келиб чиқилса, икки амалдорга берилган жазо улар учун жиддий огоҳлантириш эканини илғаш қийин эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг