Янги штамм Beta ва Delta штаммларига нисбатан анча тез тарқаляпти
Илк бор ЖАРда қайд этилган, кейинчалик Ботсвана, Исроил, Гонконг ва Бельгияда аниқланган коронавируснинг янги штамми пандемия ҳали-вери чекинмаслигидан далолат бермоқда.
Кўплаб мамлакатлар Жанубий Африка Республикаси ва унга туташ мамлакатлар билан борди-келдиларни вақтинча тўхтатяпти.
Янги штамм — B.1.1.529 («Омикрон») ўта юқумли ва жуда тез тарқаляпти. «The Financial Times» расмий маълумотлар асосида тайёрлаган юқоридаги солиштирма диаграммада ҳам буни кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter