Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатилади? (инфографика)

Транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатилади? (инфографика)

Инфографика: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Адлия вазирлиги қонунчиликда белгиланган тартибларга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатишлари мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтди.

Транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

  • йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
  • транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
  • йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
  • ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
  • транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;
  • махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
  • транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг