Топ-30: Қаҳрамон Асланов, Хушнуд Худойбердиев, Азиза Қурбонова ва бошқалар
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг ОАВ ва интернет тармоғидаги сўнгги йиллардаги жамоатчилик фаоллари — Топ-30талик рўйхатини тузди.
Мазкур рейтинг Ўзбекистонда фикрлар плюрализмининг таъминланишига, аҳолининг турли ижтимоий ва иқтисодий масалалар юзасидан хабардорлик даражасининг ошишига ҳиссасини қўшиб келаётган журналистлар, мустақил экспертлар, блогерлар ва бошқа жамоатчилик фаоллардан ташкил топган.
Рейтингда номзодлар рўйхати ўринларга ажратилмасдан, алфавит тартибида, қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилган:
- номзодларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий ва иқтисодий масалалар юзасидан муносабатини билдиришдаги фаоллиги;
- уларнинг турли интернет ресурслардаги аудиторияси сони ва эълон қилинаётган материаллар қамрови даражаси;
- давлат томонидан қабул қилинаётган муҳим қарорларни муҳокама қилиш ва таъсирини баҳолашдаги иштироки;
- номзоднинг кенг жамоатчиликка танилганлиги, эксперт ва жамоатчи сифатида эътироф этилиш даражаси.
Эслатиб ўтамиз, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати аввалроқ Ўзбекистонда масъулиятли вазифаларни бажараётган ёш бошқарув кадрлар Топ-35талик рўйхатини тузганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter