Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга қўлланган санкциялар 5 532 тага етди (инфографика)

Россияга қўлланган санкциялар 5 532 тага етди (инфографика)

Фото: «Sada El balad»

Сўнгги икки ҳафта давомида Россияга шунчалик кўп санкция киритилдики, бу 2014 йилда Қрим қўшиб олинганидан бери киритилганларидан кўп: 22 февралга қадар Россияга қарши 2 754 та ҳар хил чеклов амал қилган бўлса, 22 февралдан сўнг киритилганлари сони — 2 778 та. Castellum маълумотларига кўра, бу рақам катталашиб бормоқда.

Ҳозир Россия — дунёнинг энг санкцияланган мамлакати: жами 5 532 та санкция.

Солиштириш учун: Куба — 208, Мянма — 510, Венесуэла — 651, Шимолий Корея — 2 077, Сурия — 2 608, Эрон — 3 616 та санкцияга эга.


2014 йилдан бери (22 февралдан кейингилари ҳам қўшилган) Россияга энг кўп санкция қўллаган мамлакат АҚШ — 1 194 та санкция. Канада — 908 та, Швейцария — 824 та, Европа Иттифоқи — 766 та санкция қўллаган.


Бевосита 2022 йилнинг 22 февралидан бери киритилган санкциялар: Швейцария — 568, Европа Иттифоқи — 518, Франция — 512, Канада — 454, Австралия — 413, АҚШ — 243.


Россияга қарши 22 февралдан бери киритилган санкцияларнинг 2 427 таси — жисмоний шахсларга, 343 таси компания ва ташкилотларга, 6 таси — кемаларга, 2 таси — самолётларга қўлланган чекловлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг