Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар: 32 йилга чўзилиб кетган «тўрт йил», Путиннинг тенгдоши ва бошқалар (инфографика)

Президентлар: 32 йилга чўзилиб кетган «тўрт йил», Путиннинг тенгдоши ва бошқалар (инфографика)

Фото: «Газета.ru»

Бугунги кунда дунёда монархиялар сони бармоқ билан санарли, шулардан ҳам икки-учтасида ҳокимият монархнинг қўлида. Халқ ёки парламент маълум муддатга сайловчи президентлар бошқарувидаги республикалар эса жуда кўп. Дарвоқе, муддат ҳақида.

Йовери Мусевени

Фуқаролар урушидан сўнг 1986 йили Уганда президентига айланган Йовери Кагута Мусевени биринчи расмий нутқида ўз ҳукумати то янги конституция қабул қилингунича тўрт йил туришини айтган эди, аммо, мана 32 йилдирки, у жойини бўшатгани йўқ. Мусевени ҳозир 74 ёшда.

Теодоро Обианг

Теодоро Обианг Нгема Бмасого (76 ёшда) Экваториал Гвинеяни 1979 йил 3 августидан бери бошқармоқда. У ҳарбий тўнтариш орқали ўз амакиси Франсиско Масиас Нгема Бийого ўрнига президент бўлган. Обианг 39 йилдан бери давлатни бошқаряпти.

Поль Бийя

Поль Бийя эса 1982 йил 6 ноябрида, Аҳмаду Ахиджо кутилмаганда истеъфо берганидан сўнг президентлик лавозимини эгаллаган. Ўшанда у 49 ёшда эди, ҳозир эса 85 ни қоралади. Ўтган 36 йилдан бери у Камеруннинг яккаю ягона президенти бўлиб турибди.

«Топ-10»га кирувчи президентлар неча ёшда?

  • Поль Бийя (Камерун) — 85 ёшда
  • Абдул Азиз Бутефлика (Жазоир) — 81 ёшда
  • Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон) — 78 ёшда
  • Теодоро Обианг (Экваториал Гвинея) — 76 ёшда
  • Йовери Мусевени (Уганда) — 74 ёшда
  • Исайяс Афеверки (Эритрея) — 72 ёшда
  • Идрис Деби (Чад) — 66 ёшда
  • Эмомали Раҳмон (Тожикистон) — 65 ёшда
  • Владимир Путин (Россия) — 65 ёшда*
  • Александр Лукашенко (Беларусь) — 64 ёшда.

*Эмомали Раҳмон (1952 йил 5 октябрда туғилган) Владимир Путин (1952 йил 7 октябрда туғилган)дан икки кунлик катта.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг