Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди
Рейтинг АҚШнинг «U.S. News & World Report» журнали томонидан эълон қилинган.
Рейтинг тўртта ҳудуддан 17 мингдан зиёд киши ўртасида ўтказилган сўровномага асосланган. Улар дунёнинг 78 та мамлакатини 76 хил кўрсаткичлар бўйича баҳолаган.
Ўзбекистон сўров якунида 100 баллдан 3,4 балл тўплаган ва 78 та давлат ичида 73-ўринни эгаллаган. Рейтингдан МДҲ мамлакатларининг яна 5 давлати — Россия (24-ўрин), Озарбайжон (66-ўрин), Украина (71-ўрин), Қозоғистон (72-ўрин), Беларусь (75-ўрин) жой олган.
Кучли бешликка Канада, Япония, Германия, Швейцария ва Австралия кирган. Канада турмуш даражаси ва ижтимоий мақсадлар кўрсаткичи бўйича 1-ўринни эгаллаган. Экспертлар мамлакатни одамлар ривожланиши ва ўсиши мумкин бўлган барқарор, хавфсиз, очиқ, адолатли ва тенг ҳуқуқли жамият деб ҳисоблайди. Рейтингда, шунингдек, ижтимоий адолат даражаси, ирқий тенглик ва ўз фаолиятини бошлаш имкониятлари ҳам ҳисобга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter