Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниқобсиз юрманг! Жарима 1 миллиондан кўп (инфографика)

Ниқобсиз юрманг! Жарима 1 миллиондан кўп (инфографика)

Инфографика: «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали

Кеча (26.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланган «Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси ниқобсиз юрганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн. 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан (26 март) кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг