Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 25 июль (инфографика)
Бугун 25 июль — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 132-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 24 июль куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари жами 19 360 тага етди: соғайганлар — 10 472, вафот этганлар — 106, даволанаётганлар — 8782 нафар.
24 июль санасида Ўзбекистонда:
- коронавирус қайд этилган — 492;
- тузалганлар — 323;
- вафот этганлар — 4.
«Worldometer» маълумотларига кўра (25.07.2020, 00:30), жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 15 824 410 нафарга етди, вафот этганлар — 639 573 нафар, соғайганлар — 9 645 556 нафар.
Коронавирусдан ўлим ҳолатлари энг юқори мамлакатлар: АҚШ (147 957), Бразилия (84 440), Буюк Британия (45 677), Мексика (41 908) ва Италия (35 097).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter