Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 1 август (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 1 август (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун 1 август — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 139-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 31 июль куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари жами 24 009 тага етди: соғайганлар — 14 464, вафот этганлар — 141, даволанаётганлар — 9 404 нафар.

31 июль санасида Ўзбекистонда:

  • коронавирус қайд этилган — 738;
  • соғайганлар — 784;
  • вафот этганлар — 5.

Июль ойида Ўзбекистонда:

  • коронавирус қайд этилган — 15 506 (жами ҳолатларнинг 64 фоизи);
  • соғайганлар — 8 782 (жами соғайганларнинг 61 фоизи);
  • вафот этганлар — 115 (жами вафот этганларнинг 81 фоизи).

«Worldometer» маълумотларига кўра (01.08.2020, 00:30), жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 17 636 370 нафарга етди: соғайганлар — 11 029 540 нафар, вафот этганлар — 679 760, даволанаётганлар — 5 927 070 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг