«Катта оға» учун 900 миллион — озми-кўп? (инфографика)
Дунёнинг тақдирига ўзини «жавобгар» деб ҳисобловчи ва салкам бир асрдан бери «катта оға» бўлишга интилиб келаётган АҚШ ўтган йили қочоқларга ёрдам учун 900 миллион доллар ажратди. Салкам бир миллиард... АҚШ — БМТнинг қочоқлар масалалари олий комиссариатига энг кўп бадал пули тўлаган давлат. Европа иттифоқи эса 415 миллион пул билан иккинчи ўринда.
Танганинг иккинчи томони ҳам бор. Агарда ҳар бир мамлакат қилган хайрия ўша мамлакатнинг ҳар бир фуқароси номидан қилинган хайрия деб ҳисобланса бошқачароқ манзара келиб чиқади. БМТ қочоқлар масалалари олий комиссариати ана шу ҳолатдан келиб чиқиб, Люксембургни қочоқлар учун энг саховатпеша мамлакат деб эътироф этди. Ўз номига мос бу митти давлатни (қадимги немис тилида Люксембург, яъни «Lucilinburch» — «кичик шаҳар») АҚШ тугул биронта штати билан ҳам солиштириш ҳар жиҳатда ўринсиз.
Қўли очиқ давлатлар рейтингида Норвегия иккинчи, жами 290 миллион доллар (аҳоли жон бошига 4 доллардан) тўлаган Германия учинчи ўринда. Финляндия, Нидерландия ва АҚШ эса ҳар бир фуқаросига ҳисоблаганда 3 доллардан ёрдам пули ажратган. Биринчи ўрин — Люксембургники. Ундан ўтиш учун Америка 5 миллиарддан воз кечиши керак...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter