Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада она ва унинг икки фарзанди ўлдирилган. Гумонланувчи – ўгай ота

Зангиотада она ва унинг икки фарзанди ўлдирилган. Гумонланувчи – ўгай ота

17 март куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Хушрўй кўчасида яшаган Н.А. (аёл киши, 1972 йилда туғилган) ва унинг биринчи турмушидан бўлган фарзандлари Ҳ.Н. (1994 йил) ва Ш.Н. (1995 йил)ларнинг мурдалари кўкрак қафаси, ўпка ва юракка санчилиб кирган оғир тан жароҳатлари билан топилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида хонадонга ўрнатилган кузатув камерасининг хотира қурилмаси (hard disc) ашёвий далил тариқасида олиниб, ундаги видео тасвирлар кўздан кечирилганида, ушбу қотиллик жинояти Н.А.нинг шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи И.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гумон қилинувчи И.Х. Зомин туманида қўлга олинган. И.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «ж» бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура алоҳида назорат ўрнатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг