«Юсупов иши». Суд нега ёпиқ шаклда ўтмоқда?
Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати Саид-Абдулазиз Юсуповга оид жиноят иши юзасидан суд жараёнида бошлангани ҳақида хабар тарқатди.
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган С. Юсуповнинг шу йил май ойида ҳибсга олингани яхшигина шов-шувга сабаб бўлгани кўпларнинг ёдида бўлса керак. Ҳибсга олинганидан сўнг унинг аввалроқ тасвирга олинган баёноти ижтимоий тармоқда тарқалиши ортидан шов-шувларлар баттар кучайди. Бу ҳол тергов жараёнида тингани йўқ: гоҳ унинг гўёки қийноққа солинган-солинмагани ҳақида ахборотлар тарқалса, гоҳ қўшимча айбловлар эълон қилингани хусусида маълумотлар урчиди.
Мана, «Юсупов иши» судга чиқибди. Айбловлар ҳам маълум: 167-модда (ўзганинг ишониб топширган мулкини ўзлаштириш), 168-модда (фирибгарлик), 28,211-модда (пора беришга қасд қилиш)... Бир қарашда айбловларда давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган маълумотлар кўринмайди. Бунақа айбловлар билан озмунча одам жазога тортилмаганми?
Шундай экан, савол туғилиши табиий: суд нега ёпиқ тарзда ўтмоқда? Олий суд матбуот хизмати эса кўпларнинг тили учида турган мазкур саволга изоҳ бергани йўқ.
Нега?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter