Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юлдуз Усмонованинг судига нуқта қўйилди

Юлдуз Усмонованинг судига нуқта қўйилди

Фото: Спутник

2021 йил 15 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг иш юритувига даъвогар Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратовичнинг жавобгар Усмонова Юлдуз Ибрагимовнага нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги келиб тушган аризага кўра тайинланган галдаги суд мажлиси ВКА режимида кўрилиши 2021 йил 23 июль соат 15:00 га қолдирилганди.

Тошкент шаҳар судлари каналида қайд этилишича, 2021 йил 23 июль куни Олий суднинг ВКА режими орқали республика миқиёсида судьялар фаолиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича йиғилиши ўтказилган.

Шунга кўра, даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича 2021 йил 23 июль соат 15:00 га тайинланган ВКА режимида кўрилиши режалаштирилган иш бошқа кунга қолдирилган.

Суд мажлисининг муҳокамаси бугун – 29 июль соат 15:00 га ВКА режимида ФИБ Нукус туманлараро суди иштирокида кўрилиши тайинланган бўлиб, тарафларга телефонограмма орқали хабар берилган.

2021 йил 29 июль кунига тайинланган суд мажлиси даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг ишни кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризаси судга келиб тушганлиги сабабли унинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 9-бандига асосан кўрмасдан қолдирилди ва бу ҳақда суднинг шу кундаги ажрими эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг