Юлдуз Усмонова судда ютқазди
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар Й.Рўзиев жавобгар Ю.Усмановага нисбатан «Хаста бўлма» қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бугун, 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Ю.Усмановадан даъвогар Й.Рўзиевга 50.000.000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter