Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходими формасида одам ўғирлаган жиноий гуруҳ ушланди

ЙПХ ходими формасида одам ўғирлаган жиноий гуруҳ ушланди

Гуруҳ ташкилотчиси узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг ҳукми билан 1980 йилда туғилган cудланувчи ЖКнинг 137-моддаси (одам ўғрилаш) 2-қисмининг «б, в» бандлари, 28,164-моддаси (босқинчиликда ташкилотчи) 2-қисмининг «а, б, в» бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисмининг «а» банди, 28,267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочишда ташкилотчи) 2-қисмининг «б, в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ва 15 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Қолган уч нафар судланувчилар «одам ўғрилаш», «босқинчилик», «товламачилик», «транспорт воситасини олиб қочиш» жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

1997 йилда туғилган cудланувчига 13 йил 6 ой, ва 1981 йилда туғилган судланувчига 13 йил 9 ой, 1994 йилда туғилган cудланувчига эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувилардан солидар тартибда жабрланувчи фойдасига 437 139 548 сўм ундирилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг