Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёпиқ аукциондаги «очиқ ўйин»

Ёпиқ аукциондаги «очиқ ўйин»

Иллюстратив фото

Когон шаҳар ҳокимлигининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ёпиқ аукциондаги «очиқ ўйин» ошкор бўлди.

Яъниким, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан шаҳар терговга қадар текширувда, Когон шаҳридаги «1-сон бош тиклаш поезди» унитар корхонаси раҳбари У.А., корхона балансидаги ҳақиқий баҳоси 245,9 млн сўм бўлган «МАЗ 652208» русумли юк автомашинаси ва тиркамасини 2019 йилда ёпиқ аукцион савдолари орқали 60,2 млн. сўмга сотиб юборгани аниқланди. Қиммат мулкни арзонга олган шахс бегона эмас, балки шу корхона муҳандиси бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолатда жиноят аломатлари борми? Бўлмаса-чи?!

Шундан келиб чиқиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари  билан «иш» очилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг