Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгиариқнинг сўконғич ҳокими жавобгарликка тортилди

Янгиариқнинг сўконғич ҳокими жавобгарликка тортилди

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими Махсуд Саидов маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Янгиариқ туман маъмурий суди ҳоким М. Саидовни Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида («Ҳақорат қилиш») кўрсатилган қилмишни содир этганда айбдор деб топиб, унга нисбатан 4 460 000 сўм жарима жазоси тайинлади.

Судда ҳуқуқбузар қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, бундай ҳолат такрорланмаслигига ваъда бергани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 январь куни ижтимоий тармоқларда М. Саидовнинг ҳақоратларга тўла аудиоси тарқалганди. Унда ҳоким бир гуруҳ фермерларни ерга вақтида ишлов бермаётганликда айблаш асносида ёзиб бўлмайдиган гаплар билан ҳақорат қилади. Аудио тарқагач, ҳолат бўйича прокуратура органлари суриштирув бошлаганди. Масала суд даражасига чиққани эса суриштирувда ҳаммаси тасдиқланганини англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг