Яна икки нафар судья лавозимидан озод қилинди
Одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун икки нафар судья лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинган.
Тўрт нафар судья ўз аризасига кўра ишдан олингани ҳақида бугун хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter