Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яккабоғда дўкони бузилишга тушган шахс ҳоким ўринбосарига бензин сепиб, ёқиб юборди (видео)

Яккабоғда дўкони бузилишга тушган шахс ҳоким ўринбосарига бензин сепиб, ёқиб юборди (видео)

Мансур Туймаев (чапда).

Фото: «Озодлик»

2019 йил 20 июль куни соат 17:30 ларда 1976 йилда туғилган Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, М.Т.нинг юз қисмига елим идишда бўлган бензин ёқилғисини сепиб, уни ёқиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Оқибатда, ҳоким ўринбосари танасининг 35−40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тегишли процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Хорижий ва маҳаллий ОАВларда маълум қилинишича, тадбиркор кредитга қурилган икки қаватли дўконини товон пули бермасдан туриб бузмасликларини сўраган, аммо унинг талаби инобатга олинмаган. Яккабоғ ҳокими ўринбосари ўзи булдозерга чиқиб, дўкон устига ҳайдаётган вақтда тадбиркор Туймаевга бензин сепиб, ëқиб юборган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг