«Яккабоғ воқеаси» қаҳрамонларининг «иши» судда кўрилмоқда
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида яккабоғлик тадбиркор Баҳриддин Исамов (1963 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланмаган, «Ҳисор сарлочин» МЧЖ да ишчи бўлиб ишлаган) ва Мансур Туймаев (1976 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган, Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов маълум қилди.
Мазкур жиноят иши ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилмоқда.
Б. Исамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан айбланаётган бўлса, М. Туймаевга 192-1-модданинг (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган айбловлар қўйилган.
Суд давомида 15 дан ортиқ жабрланувчи ва 60 дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 июль куни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи Баҳриддин Исмов ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, М.Туймаевнинг юз қисмига елим идишда бўлган бензин ёқилғисини сепиб, уни ёқиб юборганди.
Мазкур воқеликдан ортидан туман ҳокими ва прокурор ўша вақтда вазифасидан олинган, ҳолат бўйича эса жиноят иши қўзғатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter