Хорижга чиқиш учун рухсатнома стикерини кўриб чиқиш муддати қанча?
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаронинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқиб, хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаса, стикерни паспортга елимлаб қўядилар.
Қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Хорижга чиқиш рухсатномаси стикерини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
— паспорт;
— белгиланган намунадаги анкета-ариза (2 нусха);
— давлат божи (энг кам иш ҳақининг 50 фоиз миқдорида) тўлангани ҳақида квитанция;
— 35 х 45 мм. ҳажмдаги иккита фотосурат;
— ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий гувоҳнома бўлмаса, чақирув ёшидагилар учун — белгиланган намунадаги мудофаа ишлари бўйича бўлим маълумотномаси).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter