Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмлик 21 ёшли йигит қўшни аёлга ёрдам бергани чиқиб, одам ўлдириб қўйди

Хоразмлик 21 ёшли йигит қўшни аёлга ёрдам бергани чиқиб, одам ўлдириб қўйди

Фото: «РегионСамара.ру»

2019 йил 1 июль куни соат 01:30ларда Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 41 ёшли Д.Р. исмли аёл уйида ёрдам сўраб бақирганида қўшниси, 21 ёшли М.Р. ёрдамга чиққан ва уйи олдидан маҳалладоши 44 ёшли Ш.М. югуриб кетаётганлигини кўриб, унинг ортидан қувган ва оёғи билан чалиб йиқитиб, бошига тепган.

Натижада Ш.М. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Р. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг