Хоразмда 56 ёшли шахс ўз «шишадоши» томонидан уриб ўлдирилди
Хоразмда ичкиликбозлик натижасида келиб чиққан жанжал қотиллик жиноятига сабаб бўлди. Ачинарли томони, жанжал катта ёшли одамлар ўртасида келиб чиққан.
2020 йил 15 февраль куни соат тахминан 19:00да 54 ёшли Р.К. Янгиариқ тумани «Р.Отажанов» маҳалласида жойлашган яшаш уйида таниши 56 ёшли С.Ж. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг Р.К. қўллари ва оёқлари билан С.Ж.ни уриб-тепиб дўппослайди. Охир-оқибат С.Ж. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига сабачи бўлган, қасдан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.К. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Манба: tergov.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter