Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хонадонда «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди

Хонадонда «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди

Олмалиқ шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро шаҳар ҳудудида гумонланиб текширилганда, унинг ёнидан 0,36 гр «мефедрон» (экспертиза хулосаси) синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада хонадондан турли ҳажмдаги шиша ва бошқа идишларда кимёвий, ўткир ҳидли суюқликлар, ярим тайёр ва тайёр ҳолдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланилган техник воситалар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

Шунингдек, тадбир давомида ушбу воситаларни тайёрлашда иштирок этган 43 ёшли эркак ва 21 ёшли аёл ҳам қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг