Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водийда ошкора талончилар қўлга тушди

Водийда ошкора талончилар қўлга тушди

Фото: «IIV.UZ»

29 октябрь куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманида Д.Ю. исмли аёл ИИБга мурожаат қилди. Унга кўра 27 октябрь куни номаълум шахслар «Nexia» русумли автомашинага йўловчи сифатида чиқишган. «Гулистон» маҳалласи ҳудудига етиб келганда келишилган манзилга бормасдан бошқа томонга кетаётганлиги сабабли ҳайдовчидан норози бўлишган. Автомашинани тўхтатиб тушгач қўлидаги ғилофида 200 АҚШ доллари солинган нархи 1.500.000 сўмлик «Mi 8» русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.А. ва А.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг