Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Университет ўқитувчиси жиноят устида ушланди

Университет ўқитувчиси жиноят устида ушланди

Фото: «Top.st»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат университети ўқитувчиси Ш.Қ. танишлари орқали фуқаро Г.ни мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг