Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч хотинига алимент тўламаган эркакка қамоқ жазоси тайинланди

Уч хотинига алимент тўламаган эркакка қамоқ жазоси тайинланди

Айрим оталар фарзандлари борлигини ҳам унутиб, қандай бўлмасин алимент тўламаслик пайига тушишмоқда. Ваҳоланки, қонунчилигимизда буларнинг барчаси ҳуқуқий тартибга солинган.

Г.Баратова бахтли бўлиш орзусида яккабоғлик Я.Маҳсумовга турмушга чиққанди. Аммо афсуски, турмуш ўртоғи ўзи хоҳлаганидек бўлиб чиқмади, унга нисбатан кўп руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказди. Шунга ҳам чидаб келаётган бечора аёлни уйдан қувиб ҳайдади.

Афсуски, Я.Маҳсумовга Г.Баратовадан кейин турмушга чиққан яна 2 нафар қизнинг ҳам тақдири худди шундай бўлди. Ҳозирда у 4-маротаба уйланган. 4 маротаба уйланишга пул топган эркак, 3 нафар собиқ хотинига алимент тўлашга пул тополмади.

Яккабоғ туманида бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан алимент тўлашдан бўйин товлаб келган Я.Маҳсумов ва у каби яна 15 нафар қарздор оталарнинг маъмурий жавобгарлик ишлари кўриб чиқилди. Уларнинг 14 нафари, шу жумладан, Я.Маҳсумовга ҳам маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, 2 нафар қарздор ўз оиласи билан ярашганлиги туфайли маъмурий иш юритуви тугатилди.

Агар қарздорлар маъмурий жавобгарликдан кейин ҳам алимент тўлашдан бўйин товласа, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг