Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди

Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди

Фото: Xabar.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги ИИБларга пахта чигитининг бошқа вилоятларга олиб чиқилишини тақиқлаш бўйича оғзаки топшириқ берилгани ўрганиб чиқилди.

Қўмита матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, биржа савдоларида республиканинг барча ҳудудларидаги ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу чигит маҳсулотини сотиб олишлари мумкинлиги қонунчилик билан белгиланган бўлса-да ҳокимликлар чигитни фақатгина ушбу ҳудуддаги ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиб олиниши ва ушбу ҳудуддан олиб чиқиб кетмасдан ишлатиши бўйича кўрсатма берилмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан барча вилоятлар ҳокимликларига ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва вазирликнинг вилоят бошқармаларига бундай ҳаракатларни содир этилишига йўл қўймаслик бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан мурожаат қилинди.

Шунингдек, бугунги кунда қўмита томонидан юқорида тилга олинган вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ички ишлар бошқармаларига нисбатан тегишли иш қўзғатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг