Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда яна икки ўзбекистонлик ушланди

Туркияда яна икки ўзбекистонлик ушланди

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида яна икки нафар шахс ушлангани ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2022 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан қидирувда бўлган, 1965 й.т. Фахриддин Шакарбоев ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш айби билан 2018 йилдан буён қидирувда бўлган 1992 й.т. Хумоюнбек Мардонов жорий йилнинг 12 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

Куни кеча ушбу фуқаролар  Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул  аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.

«Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга мурожаат қилишлари сўралади.

Жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади», дейилади Истанбулдаги Бош консулхона хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг